Рамос кетиш олдидан жим туришни хоҳламади

Хабарингиз бор, "Реал" Мадрид сардори Серхио Рамос расман эркин агент мақомида "қироллик клуби"ни тарк этди. Испаниялик ҳимоячи мадридликлар сафидан кетиши ҳақида гапирди.

"Ҳеч қачон  "Реал"ни тарк этишни хоҳламаганман, доим шу ерда ўйнашни истаганман. Жамоа менга 1 йиллик шартнома ва камроқ маош таклиф қилди. Мен эса оилам ва ўзим учун икки йиллик битим хоҳладим. 

Кейинчалик менга таклиф йўқлиги ва вақт туганлигини айтишди. Мен аллақачон таклифни қабул қилишга тайёр эдим, у ҳали ҳам амал қилади деб ўйладим, бироқ улар кеч бўлганлигини маълум қилишди. 

Клуб президенти Флорентино Перес билан доим алоқаларимиз ота ва ўғил каби яхши бўлган. Аммо барча оилада яхши ҳамда ёмон кунлар бўлади.  Бу ерда 16 йиллик ижобий хотираларим қолди", - деди футболчи. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар