Рамос ПСЖда қайси рақамни танлади?

Бугун ПСЖ билан шартнома имзолаган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 35 ёшли футболчи 4-рақамни танлаган. Бу рақамда аввал германиялик ҳимоячи Тило Керер ҳаракат қилган. 4-рақамни Рамосга бўшатиб берган Тило ўзига 24-рақамни олган. Айтиш керакки, у ПСЖга қадар “Шальке” сафида айнан мана шу рақамда ўйнаб келган.

Рамос “Реал” таркибида 2005 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган эди. Шартнома муддати якунига етгани боис у эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтди. У “қироллик клуби”да ҳам айнан 4-рақамда ўйнаган.

“Мен 4-рақамни жуда қадрлайман. Чунки мен фаолиятимнинг бошиданоқ ушбу рақам остида ўйнаганман. У бутун фаолиятимда ёнимда бўлди, мени тўлдирди, менга омад ва кўплаб ғалабаларни келтирди”, - деди Рамос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар