Рамосни қўлга киритган ПСЖ яна бир юлдузни оляпти!

ПСЖ раҳбарияти Серхио Рамос билан шартнома имзолаганидан кейин навбатдаги трансферни амалга оширишга эътибор қаратмоқда.

Парижликлар ўз таркибига “Манчестер Юнайтед” янги битимга кўндира олмаётган Поль Погбани олиб келмоқчи.

 Инглизлар қайсар футболчини 50-60 миллион еврога қўйиб юбориши кутилмоқда. Шунга қарамай, парижликлар франциялик юлдузни оладиган бўлса, молиявий фэйр-плей чегарасидан чиқмаслик учун бир неча ўйинчисини сотиб юборади.

Погбанинг манчестерликлар билан шартномаси келаси йили тугашини инобатга олсак, клуб уни шу ёзда  сотиб юборишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!