Рангник “Манчестер Юнайтед”нинг энг катта муаммосини ошкор қилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник жамоанинг муваффақиятсизликларига ўйинчиларнинг танбаллиги сабаб бўлаётганини очиқ айтди.

Германиялик мутахассис “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” футболчиларининг ёрқин ўйинига ҳавас қиляпти. Унинг фикрича, лиганинг айрим ўртамиёна жамоалари ҳам шогирдларидан яхши ўйнаяпти.

“Юнайтед” футболчилари эса Рангнинг тактикаларининг асоси ҳисобланган юқори темпдаги прессингдан умуман фойдалана олмаяпти. Бунинг учун майдондаги футболчилардан юқори жисмоний тайёргарлик ва катта меҳнат талаб қилинади.

- Прессинг биз юқори савияли турнирда рақобат қила олишимизни таъминлайдиган ягона усул. Учрашувларни кузатсангиз, топ-даражага даъвогарлик қилмайдиган жамоаларнинг аксарияти биздан шиддатли ўйнайди. Улар жисмонан яхши тайёрланган ва жамоави руҳи бор. Бизга айнан мана шу нарсалар етишмайди. Биз ўз ўйин услубимизни қўллашни ўрганайлик, - деди Ральф Рангник.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×