Рангник Роналдуни МЮдан ҳайдаши керак!

Sky Sports эксперти бўлиб ишлаётган “Арсенал” ва “Астон Вилла”нинг собиқ ўйинчиси Пол Мерсон Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги ўйинларини кескин танқид остига олди.

- Мен Роналдуни “Манчестер Юнайтед” таркибидан буткул йўқотиш кераклигига аминман. Аслида унинг ўрнида Эдинсон Кавани, Жейдон Санчо, Маркус Рэшфорд ва Мэйсон Гринвуд каби футболчилар ўйнаши керак.

“Юнайтед”да муаммо бор. Жамоанинг ичида нималар бўлаётганини биз билмаймиз. Жорий мавсумда улар кучли тўртликка кира олишига ишонмайман. Тўртинчи ўринни эгалласа ҳам катта натижа қайд этган бўлишади, - деди Мерсон журналистларга берган интервьюсида.

Криштиану Роналду августда Манчестерга қайтди. Шу кунга қадар премьер-лигада 15 та учрашувда саккизта гол уриб, учта голли пас оширди. Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида эса бешта ўйинда рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×