Рақиблар “Барса” устидан куляпти

Испания чемпионатида “Барселона”дан очко тортиб олган “Кадис” мухлислари учрашувдан сўнг Каталония устидан кулди.

Кадис шаҳридаги “Рамон де Карранса” стадионида ўтказилган учрашувда ҳисоб очилмади. Беллашувдан кейин кадислик ишқибозлари “Лео Месси қани энди?”, деган қўшиқни баралла куйлай бошлади.

“Барселона” Испания чемпионатининг бешта учрашувидан учтасида дуранг ўйнади. “Атлетик”, “Гранада” ва “Кадис” Рональд Куман шогирдларидан очко тортиб олди.

Жамоа ҳозирча тўққиз очко билан, еттинчи ўринда бормоқда.  Агар Рональд Куман вазиятни ўзгартира олмаса ўз ўрнини бошқа мутахассисга бўшатиб беради. Айни пайтда каталонияликлар янги мураббий танлаш билан машғул.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!