Рақобатда Шомуродовни енгган ҳужумчи терма жамоадан таклиф олди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт бир йиллик танаффусдан сўнг Тэмми Абрахамни яна сафга қайтарди.

Аслида англиялик ҳужумчи яна терма жамоага қайтиш мақсадида “Челси”дан “Рома”га ўтган эди. Чунки, Абрахам “аристократлар” Ромелу Лукакуни харид қилганидан кейин асосий таркибдаги жойини йўқотди. Қолаверса, Томас Тухель “Челси”ни қабул қилганидан кейин Абрахамнинг ўйин амалиёти чекланиб қолган эди.

Жозе Моуриньо қўл остида ёш ҳужумчи яна аввалги савиясига чиқиб олди. “Рома”нинг энг қиммат трансфери ва асосий ҳужумчисига айланган Тэмми Абрахамга Саутгейт ҳам имкон берадиган бўлди.

Англия терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида 9 октябрь куни Андорра ва 12 октябрда Венгрия футболчилари билан куч синашади.

Шомуродов ҳам кетди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
05/10/2021 13:39
Оббо қоравойэээ. Бизнинг Элдорни заҳирада қолдириб, ўз мақсадингга етидингда. Майли омад сенга ҳам...
Келиб ўрнингни Элдорга тезда бўшатиб бергин деб қоламиз.
&
Бухорий Шариф
05/10/2021 13:39
Оббо қоравойэээ. Бизнинг Элдорни заҳирада қолдириб, ўз мақсадингга етидингда. Майли омад сенга ҳам...
Келиб ўрнингни Элдорга тезда бўшатиб бергин деб қоламиз.