Рашидов жамоаси муҳим ғалабага эришди

“Қувайт СК” клуби ОФК Кубоги ярим финалида Иорданиянинг “Ал-Салт” жамоасига қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

13-дақиқада Файсал Зайд Ал-Харбин ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқа ўтиб бораётганида Дьёмерси Мбокани ҳисобни оширди – 2:0. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов шу куни майдонга тушгани йўқ.

Энди қувайтликлар 20 октябрь куни финал баҳсини Баҳрайнда “Ал-Муҳаррақ” жамоасига қарши ўтказади. Унгача эса 26 сентябрда Қувайт Амир Кубоги ярим финалида “Қувайт СК” “Казма”га қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, “Қувайт СК” ОФК Кубогида Ғарб минтақасида иштирок этяпти. Бошқа минтақада эса “Насаф” қатнашаётганини билсангиз керак. Улар бугун ярим финал доирасида Ҳиндистоннинг “Мохун Баган” жамоасини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!