Расман! 1 февралдан бошлаб "Манчестер Юнайтед" янги раҳбар қўл остига ўтади

“Манчестер Юнайтед”га тез орада янги вице-президент тайинланади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, 1 февралдан бошлаб МЮ холдинг бошқаруви директори Ричард Арнольд “қизил иблислар” бош директорига айланади.

Маълум қилинишича, вице-президент лавозимини эгаллаб келаётган Эд Вудворд 1 февраль куни ўз лавозимини тарк этиб, маслаҳатчи лавозимга ўтади.

Вудворд 2012 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!