Расман!

Римнинг "Рома" жамоаси ўз сафига янги футболчини қўшиб олди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Энзли Мейтленд-Найлз фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради. Англиялик хавбек мавсум сўнгига қадар "бўрилар" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Мейтленд-Найлз жорий мавсум "канонирлар" либосида 11 учрашувда 1 ассист муаллифига айланди. У келиб қўшилган Элдор Шомуродов жамоаси А Серия турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.

photo_2022-01-08_20-41-24

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×