Расман! "Барселона"нинг энг қиммат футболчиси АПЛ клубига ўтди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, "Астон Вилла" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди. У мавсум сўнгига қадар бирмингемликлар сафида тўп тепади. Шунингдек, шартномада уни сотиб олиш банди ҳам бор.

Маълумот учун, Филиппе 2018 йилда "Ливерпуль"дан 140 миллион евро эвазига Каталонияга кўчиб ўтган эди. Бу вақт оралиғида у 106 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол ва 14 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!