Расман! Гризманн собиқ жамоасига қайтди

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн яна "Атлетико" Мадридга қайтди. Бу ҳақда "матрасчилар" расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Клублар ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан бир дақиқа олдин трансферни якунлашга муваффақ бўлишди.

"Атлетико" франциялик футболчини 10 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олган. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, ижара муддати якунлангач Мадрид клуби Антуанни 40 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

30 ёшли Гризманн “Барселона” сафига айнан "Атлетико"дан кўчиб ўтган эди. У 2014-2019 йилларда “матрасчилар” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг каталонияликлар уни 120 миллион евро эвазига сотиб олишган.

Гризманн “Барса” сафида жами 102 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 35 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!