Расман! Жалолиддиновни ўйнатмаган "Локомотив" мураббийи истеъфога чиқарилди

Москванинг “Локомотив” куби бош мураббийи Марко Николич ўз лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилган. Энди унинг ўрнига жамоани Дмитрий Лоськов вақтинча бош мураббий сифатида бошқариб туради.

42 ёшли сербиялик мутахассис “Локомотив”ни 2020 йилдан буюн бошқариб келаётган эди. У бу лавозимда Юрий Сёминнинг ўрнини эгаллаган.

“Темирйўлчилар” бош мураббий лавозимига “Спартак”нинг собиқ устози Доменико Тедеско ва “Нюрнберг” клуби бош мураббийи Роберт Клаус номзодларини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!