Расман! Жеррард АПЛ клубига бош мураббий этиб тайинланди

"Ливерпуль" клубининг собиқ футболчиси Стивен Жеррард "Астон Вилла" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 

Ҳозирча шартнома бандлари аниқ эмас. Аввалроқ, 41 ёшли мутахассис Бирмингем клуби билан 3 йиллик битимга имзо чеккани айтилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, англиялик собиқ футболчи бунгача "Рейнжерс" бош мураббийи сифатида ишлаган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар