Расман! Муҳаммаданас Ҳасанов "Қўқон-1912" билан хайрлашди ва "Локомотив"га кўчиб ўтди

Қўқон футболи тарбияланувчиси бўлган Муҳаммаданас Хасанов жамоа билан шартномаси якунига етганлиги сабабли, ўзини бошқа клубда синаб кўришни ихтиёр қилди.

Таъкидлаш лозимки, жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчини олиб колиш учун барча ҳаракатларни амалга оширишди. Иқтидорли ярим ҳимоячимизга Тошкентнинг “Локомотив” клубидан ҳар томонлама манфаатли таклиф бўлди. Муҳаммаданас янги футбол мавсумини “темирйўлчилар” сафида бошлашга қарор қилди.

Муҳаммаданас Хасанов 2015 йилдан буён жамоамизнинг ўринбосарлар ва асосий таркибида кўплаб яхши ўйинларни ўтказди. Ўринбосарлар таркибида Муҳсин Низомиддинов қўл остида Ўзбекистон биринчилигининг бронза медалларини қўлга киритган. Ҳасанов ўтган мавсум Ашурматов мураббийлигида ўзининг энг ёрқин мавсумини ўтказди.

1996 йилда туғилган футболчи ўтган мавсум жамоамиз сафида  26 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди ҳамда 3 та голли пасни амалга оширди. 

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!