Расман! "Ньюкасл" саудиялик миллиардерлар қўлига ўтди

Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди (PIF - Public Investment Fund) расман "Ньюкасл"ни сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Маълумотларга кўра, келишув 300 миллион фунтга амалга ошган. Саудияликлар ўтган йили ҳам клубни харид қилишга ҳаракат қилишганди, бироқ айрим сабабларга кўра бу амалга ошмаган. 

Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" аввал Майк Эшлига тегишли эди. У 14 йилдан буён жамоа бошқарувида бўлиб турганди. Клуб турнир жадвалида айни дамда 3 очко билан 19-ўринда жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!