Расман! "Қўқон-1912" ҳужумчиси жамоани тарк этди

Сўнгги икки йилни "Қўқон-1912"да ўтказган ҳужумчи Шоҳназар Норбеков жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Манбанинг маълум қилишича, ҳужумчи оилавий шароит сабабли "шунқорлар"ни тарк этишга қарор қилди. 

2020 йилги футбол мавсумининг 21-туридан ўрин олган АГМКга қарши ўйинда жиддий жароҳат олган Шоҳназар Норбеков ўтган мавсумда майдонга қайтиб, Суперлига ўйинларида 4та ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида 1та гол киритишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ, футболчи сайтимизга берган интервьюсида қайси жамоалардан таклифлар борлигини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kokand1912f
04/01/2022 18:20
Bekor qildida xor buladi endi