Расман!

Футболчи сифатида фаолиятини Бекободнинг “Металлург” жамоасида бошлаган, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушган иқтидорли ҳужумчи Шоҳназар Норбеков олти йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасига қайтди. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Норбеков “Металлург” билан икки йиллик шартнома имзолади.

27 ёшли Шоҳназар профессионал футболчилик фаолиятини 2011 йил айнан бекободликлар сафида бошлаган. Кейинчалик “Олмалиқ”, “Сурхон”, “Қўқон 1912” жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×