Расман! "Реал" франциялик футболчи трансферини эълон қилди

Трансфер ойнасининг сўнгги соатларида "Реал" франциялик футболчи трансфери эълон қилди.

"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини "қироллик клуби" сафида давом эттиради. Бу ҳақда "қаймоқранглилар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълумот учун, 18 ёшли футболчи "Ренн" тарбияланувчиси ҳисобланади ва клуб таркибида 70 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!