Расман! "Рома" янги футболчи билан шартнома имзолади

"Рома" "Порту" ярим ҳимоячиси Сержиу Оливейрани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "бўрилар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, португалиялик футболчи римликлар сафида ижара асосида тўп тепади. Агар "Рома" ҳавбекни сотиб олмоқчи бўлса, камида 15 миллион евро "Порту"га ўтказиб бериши керак бўлади.

"Бундай ажойиб клубда бўлиш ёқимли. Мени бу ерда яхши кутиб олишди ва мен бундан мамнунман. Таасcуротларим ижобий, умид қиламанки, жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшаман", - деди футболчи. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!