Расман! "Тоттенхэм" янги бош мураббийини таништирди (фото)

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби янги бош мураббий билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Жамоа матбуот хизмати маълумотига кўра, энди "шпорлар"ни Антонио Конте бошқаради. Томонлар 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Шунингдек, икки томон келишуви билан битим узайтирилиши мумкин.

52 ёшли италиялик мутахассис аввал ҳам АПЛда ишлаган. Унинг бошқарувида Лондоннинг бошқа бир клуби "Челси" АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.

photo_2021-11-02_17-22-01

Конте "Тоттенхэм"дан 4 футболчи билан шартнома имзолашни сўрамоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!