Расман! УЕФА меҳмондаги гол қоидасини бекор қилди

УЕФА шаъфелиги остидаги барча турнирларда меҳмонда урилган гол қоидаси бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу қарор 2021/22 йилги мавсумдан кучга киради. Бундан буён, агар икки ўйинлик тўқнашув натижалари бўйича ҳисоб тенг бўлса, ўйин қўшимча бўлимларга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА ушбу қоидани 1965/66 йилги мавсумда биринчи марта Кубок эгалари кубогида қўллаган эди.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби - “Челси”, Европа лигасининг ғолиби эса “Вильярреал” ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhom xolmirzayev
25/06/2021 03:14
ОФКда яна 50 йил қолсак ҳам ҳеч нарсага эришмаймиз" - ЎФА собиқ ходими Шерзод Игамбердиев билан ҳозирги иши, федерациядаги фаолияти ҳамда нега УЕФАга ўтишимиз кераклиги ҳақида очиқ суҳбат

Келинг, энди бошқа саволга ўтсак. Ўзаро суҳбатларимиз чоғида Ўзбекистон УЕФАга ўтиши керак мавзуси бир неча бор кўтарилди. Буни соатлаб муҳокама қилса бўлади. Сиз эса УЕФАга ўтиш тарафдорисиз. Нима учун шу фикрда эканингизни тушунтириб берсангиз?
- Ўзбекистон футбол федерациядаги кўп йиллик фаолиятим ҳамда Осиё миқёсидаги бир нечта халқаро учрашувларда иштирок этиб якунда бизнинг ўрнимиз УЕФАда деган тўхтамга келдим. Менимча, бизнинг ўрнимиз Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Россия, Украина каби давлатлар орасида. Менталитетимиз ҳам ўхшайди. 
Ҳозир фикримни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Аввало шуни айтишим мумкин, аксар ўйинларда ОФК чиқарган қарор ёки ўйинларимизни бошқарган ҳакамлар қарори биз томонда бўлмаган. Яна қайтариб айтаман, буларнинг барчаси менинг шахсий фикрим. Кўп учрашувларда бизга қарши хатолар бўлган. Олдин хам бўлган, кейин ҳам бўлади. Мана яқинда интернетда хабар чиқди: УЕФА Болгарияда мингта кичкина майдонлар қуриб берибди.
 
- Узр, гапингизни бўламан, ОФК ҳам пул ёки бошқа ёрдам бериб келади-ю? “AFC Grassroots” дегани бор масалан…
- ОФК 250та тўп берганини айтяпсизми? Ўша тўпларнинг сифатини кўрганмисиз? Лекин факт шуки, УЕФА ўз таркибидаги мамлакатлар футболи ривожи учун кўп миқдорда пул беради. Кейин аъзо давлатлар шу пулга майдонлар қуради, шароитини яхшилайди. УЕФА пул бериб, бўлди, майдон қураверинглар демайди. Улар ўз мутахассисларини юбориб нима қилиш кераклигини кўрсатиб беради. Сўнг ФИФАга ўхшаб берилган пулни тўлиқ назорат қилади. 
Шундай конфедерациялар борки, пулни бергани билан назорат қилмайди. Пулни фақат сайловдаги овоз учун берадилар. Шу пулни бой давлатларнинг компанияларидан оладилар. Олинган маблағ футболдан бошқа нарсага кетиб қолиши мумкин. УЕФА эса берган пулини тийинигача назорат қилиб туради. Агар футбол ривожи учун пул етмаса яна беради. Масалан, Қозоғистон 2018 йилда УЕФАдан 9 миллион евро олган, Озарбайжон 7 миллион. УЕФА чемпионлар Лигаси гуруҳида уйнаган ФК "Астана" 2015/2016 мавсумда 17 миллион, 292 евро олган. Бу ассоциация учун ҳам, клублар учун ҳам кучли мотивация ва катта ёрдам. 
Қолаверса УЕФА ўз мутахассисларини юборади, ривожланишни хоҳлаётган давлатларга ёрдам беради, маҳаллий кадрларни ўқитади. УЕФА ўз ҳисобидан ҳар йили ассоциациялар учун турли ёшдаги турнирлар ўтказади, бунда ҳамма харажатларни – чипталарни ҳам, меҳмонхоналарни ҳам ўзи кўтаради. Яна бир мавзу - ОФК ўз тарихида бирор марта Ўзбекистон вакилини ФИФАдаги аъзоси деб таклиф қилганми? ОФКнинг Ижро Қўмитасида бирорта вакилимиз борми? 
ОФК президенти шайх Салмон 2019 йил сентябрь ойида келиб бизга шунча нарсаларни ваъда қилди... Ўзбекистон учун алоҳида ривожланиш дастурини тузамиз, Ўзбекистон энди бизнинг эътирофда деган гаплар бўлганди. Ваъда қилди ва унутди. Биз ҳам унутдик. Бу билан нима демоқчиман, бизнинг ОФКда тутган ўрнимиз кучли эмас ва очиғини айтганда, кучли бўлиш учун асос ҳам йўқ. Ўз сўзимизни доим айта олмаймиз. 
Охирги жаҳон чемпионатига саралаш босқичини қараб чиқишингиз мумкин, Япония иштирокидаги баҳсларни кореялик, Корея ўйнаган ўйинларни япониялик ҳакамлар бошқарган. Араблар билан уйнасак – араб давлатидан ҳакам ишлайди. Савол туғилади: нима учун Ўзбекистон иштирокидаги учрашувларни қирғизистонлик ёки тожикистонлик ФИФА ҳакамлари бошқармайди? Тўғри, кўпчилик ўйлайди: агар УЕФАга ўтсак бир умр жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Бу ўринда мухлисларни тўғри тушунаман. Лекин ЖЧга чиқишдан нима мақсад? Менимча, ўз давлатини кўрсатиш ва кучли терма жамоалар билан уйнаш. 
УЕФАда эса биз ҳар йил кучли терма жамолар билан ўйнаймиз! Клубларимиз айтайлик, Чемпионлар Лигасида эмас, Европа Лигасида ўйнаса! “Манчестер Юнайтед”, “Интер”, ЦСКА каби клублар Ватанимизга келса – бу биз учун катта тажриба ва футболчиларимиз учун катта имконият. Яхши ўйинчиларимиз кўп, фақат битта муаммо - уларни Европада ҳозирча кам билишади. УЕФАга ўтсак, футболчиларимизнинг нархи ҳам ошади.

Бундан ташқари, УЕФА аъзоси бўлсак, бизга пул учун эмас, ўзини кўрсатиш учун ҳам яхши мутахассислар келади. 
ОФКда қолсак, ўзидан ўзи нимадир ўзгаради деб ўйлайсизми? Вазиятга реал қаранг – бундан яхши бўлмайди, афсус. 1994 йил Осиёда чемпион бўлиб юришни бошладик. 2021 йилга келиб Фаластин, Сурия, Ироқ каби жамоаларга ютқазадиган бўлиб қолдик. Йилдан йилга футболимиз даражаси пасайиб борди. Ҳозир ҳакамларимизни ОФКдаги Мальдив ороллари, Ҳиндистон каби давлатлар инструкторлари ўқитяпти. Улар ўрнига Испания, Италия ёки масалан Россия каби инструкторлар келса яхши эмасми? 
Ўтган йилнинг март ойида УЕФАдан мутахассисларни таклиф этдик. Улар бизга камчиликларни бирма-бир санаб берди. Камчилик кўп. УЕФАдан келган мутахассис дипломатия кўрсатиб, сизларда ҳаммаси зўр экан деб шунчаки мақтаб кетмайди, балки хато ва камчиликларни бемалол айтади. Уларнинг ёрдамида ўзимиз ўзгарамиз ва янада кучли бўламиз. 
Биз ҳар доим мана, яхши раҳбар келиб, вазият ўзгаради деб умид қиламиз. Бизга яхши раҳбар эмас, система керак. Кучли системанинг ўзи кучли раҳбарни тайёрлаб беради. Ишламайдиган системада кучли раҳбар ҳам кўп нарсани ўзгартира олмайди. Бизда раҳбар кетса ҳам, система тўғри ишлаши керак. 
УЕФАга ўтсак яхши бўлишининг яна бир сабаби - футболчиларимиз 14-15 ёшидан бошлаб Голландия, Германия, Испания, Англиядаги тенгдошлари билан бирга ўсадилар. Бизда жуда яхши футболчилар бор, лекин кўпинча кучсиз рақиблар билан ўйнаб келамиз. Ўзимиз учун планкани пасайтиряпмиз. Масалан, Қозоғистон секин-аста ривожланишга эришяпти. Улар расмий уйинда Шотландияни 3:0 ютишди. 
Шунда биз ҳам Европанинг кучли вакиллари билан ўйнашни орзу қилмаймиз, балки улар билан ўйнаш имконига эга бўламиз. Менимча, бизнинг клублар УЕФАда аутсайдер мақомига тушиб қолмайди. УЕФАга ўтсак кучли ҳомийлар қизиқиши ортади. Кўпроқ пул кириб келади. Бундан ташқари туризм ҳам ривожланади. 
Агар Европа терма жамоалари ёки клублари билан ўйнасак, улардан кўплаб ишқибозлар ташриф буюради. Миллий терма жамоа мисолида олайлик, қачонки Япония ёки Жанубий Корея билан ўйнасакгина улардан мухлислар келиши мумкин. Лекин бошқа давлатлар билан ўйнаганда бундай бўлмаяпти. Европада эса мухлисларнинг сафар учрашувларига бориши аллақачон одат тусига кирган. Шу орқали Ватанимизни янада танитиб оламиз. 
УЕФА қарори билан Европа чемпионатининг бир қатор ўйинлари шу йил июнь ойида Бокуда ўтказилади. Биз Озарбайжондан кам эмасмиз. ОФКда хоҳлаймизми-йўқми, пули кўп ассоциациялар доим ҳақ бўлиб чиқаверади. Яқин йилларда мана кўрасиз, Ҳиндистон билан Таиланд футболи ривожланиб кетади. Чунки уларда ҳам катта пул бор. 
Менинг фикримча, ОФКда яна эллик йил қолсак ҳам ҳеч нарсага эришмаймиз. УЕФАда нафакат ўйинчилар, мураббийлар – футбол ичидаги мутахассислар хам катта тажриба оладилар. УЕФАнинг хар хил йўналишда дастурлари бор – маркетинг, ОАВ, медицина, стадионлар қуриш, менежерлар, собиқ футболчилар учун. Биз ҳам хоҳлаймизми-йўқми, тўғри ишлашга мажбур бўламиз. 
Мен сизга айтсам, Осиёдаги футбол – футбол эмас. Сиз Осиё чемпионлар лигасининг бирорта финалини тўлиқ кўрганмисиз? Ҳозир чемпион ким? Кўчада бирорта болани Осиё клуби футболкасида кўрасизми? УЕФА учун футбол бу - шоу. Мамлакатимизга ҳам шоу келсин. Биз футболни севадиган давлатмиз, мухлисларимиз ҳақиқий футболни кўришга лойиқ.
 

- Хўп, биз УЕФАга ўтишимиз мумкинми?
- Ҳа, мумкин. Ахир биз олдин собиқ Иттифоқ пайтида 70 йил УЕФА таркибида бўлганмиз. Географик томондан қарайдиган бўлсак, Осиё давлатимиз. Лекин биз УЕФАга ўтамиз демаймиз, балки ўзимиз бўлган олдинги ташкилотга қайтамиз деймиз. Уйимиз шу. Энг муҳими, ҳозирги УЕФА раҳбариятининг позицияси. Менинг шахсий тушунимча, ўтган йил март ойидаги суҳбатлардан кейин бизда УЕФАга қайтиш имконияти бор. 

- Шу ўринда ЎФА буни хоҳлайдими деган савол туғилади.
- Мен бу мавзу бўйича ЎФА раҳбарияти билан хеч качон гаплашмаганман ва уларнинг ичидан нима ўтаётганини билмайман. Буни аввал журналистлар ва мухлислар ўртасида овозга қўйиш керак. Ўйлайманки, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб УЕФАга қайтса бўлади. Чунки бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин.