Расман! Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) вазн тоифаларига ўзгартириш киритди

AIBA ўзи ташкил этувчи мусобақаларда вазн тоифасалари сонини оширишга қарор қилди.

Эркаклар ўртасида 10 вазндан 13 тага, аёллар ўртасида эса 10 тадан 12 тага кўпайтирилди. Ушбу вазн тоифасалари 1 августдан бошлаб расман кучга киради ва жорий йилдаги жаҳон чемпионати мазкур форматдаги илк мусобақа бўлади.

Янги вазнлар қуйидагича:

Эркаклар учун: -48 кг, -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -63,5 кг, -67 кг, -71 кг, -75 кг, -80 кг, -86 кг, -92 кг, +92 кг.

Аёллар учун: -48 кг, -50 кг, -52 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -63 кг, -66 кг, -70 кг, -75 кг, -81 кг, +81 кг.

E5iYMPLWQAA9s8f

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!