Расман! Йерро Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Йерро расман ўз лавозимини тарк этди.

Испания футбол федерацияси расмий Твиттери тарқатган хабарга кўра Йерро терма жамоада спорт директори лавозимида ишлашни ҳам рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги ЖЧ-2018 бошланишига бир кун қолганида истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига мундиал даврида “қизил фурия”га айнан Фернандо Йерро бошчилик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!