Равшан Эрматов Германия футбол академияси раҳбари билан учрашди

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов болалар футболини ривожлантириш бўйича таниқли немис мутахассиси Андрей Вайберт билан учрашди.

Суҳбат давомида Равшан Эрматов ҳар бир жамоанинг асоси – академиялар ва болалар футболи ҳисобланиши, шу сабабли мазкур соҳани ривожлантириш энг долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

эрматов ўфа

Андрей Вайберт Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистонда бу йўналишга эътибор юқори эканлигини эътироф этди. Шунингдек, футболчиларни тайёрлашнинг махсус тизимларини жорий этиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлик, турли ёш тоифасида ўсмирлар ўртасида мусобақаларни ўтказиш борасидаги Германия тажрибаси билан ўртоқлашди.

эрматов ўфа2

Равшан Эрматов Андрей Вайбертга тегишли Германиядаги академияларнинг фаолияти ва инфраструктураларини ўрганиш, ўзбекистонлик мураббийларни амалиётга жалб қилиш, иқтидорли ёш футболчиларимизни тажриба алмашиш учун Германия академияларига юбориш борасида ўз таклифини билдирди.

Ўз навбатида, немис мутахассиси келажакдаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидлади.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
нодир болтаев
29/10/2021 20:33
To'g'ri gap og'izda har narsa qilish mumkin
&
равшанбектохтаев
29/10/2021 19:46
Огизда равшан эрматов хамма нарса килади, амалда хеч гап йу