Райан Гарсиянинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

  • 8 октябрь, 2021, 10:00
  • 0
  • Бокс
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган америкалик истеъдодли боксчи Райан Гарсия (21-0, 18КО) бироз муддатли танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда. У 27 ноябрь куни собиқ жаҳон чемпиони Йозеф Диасга (32-1-1, 16КО) қарши рингга кўтарилади. 
 
Гарсия ижтимоий тармоқларда жуда фаол бўлиб, гарчи чемпион бўлмасада, унинг машҳурлик даражаси чемпионлардан ҳам юқори туради. 
 
Йозеф Диас ҳозиргидан битта паст ,яъни биринчи енгил вазнда IBF камари эгаси бўлган. Даъвогар Шавкат Раҳимов билан ҳимоя жангидан олдин вазн меъёрини бажара олмагач, камаридан маҳрум бўлган эди. Кейинчалик, у енгил вазнга кўтарилиб, Ҳавьер Фортунани мағлуб этган ҳолда, WВC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди. Қизиқарлиси, мазкур камар аслида Гарсияга тегишли бўлган ва муаммолар сабаб Фортуна билан жанг қилмагани боис вакант қилинган эди. Бу жанг Гарсия учун жиддий синов бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!