Райола Де Лигтга янги жамоа изламоқда.

"Ювентус" клуби футболчиси Маттейс Де Лигт Турин клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Calciomercato" хабар бермоқда. 

Нидерландияликнинг агенти Мино Райола ўз мижозининг ҳолатидан норози бўлмоқда. Маълум бўлишича, Райола "Челси", "Манчестер Сити" ва "Барселона" билан алоқага чиққан. 

Қайд этилишича, Турин клуби уни қўйиб юборади. Бунинг учун харидор клуб Де Лигтнинг шартномасида кўрсатилган 150 миллион еврони тўлаб бериши лозим. 

22 ёшли ўйинчи ушбу мавсумда "кекса синьора" сафида жами 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар