Райола ишни бошлади

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола мижозини мавсумлар оралиғида бошқа жамоага олиб кетиш бўйича ишга киришди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, немис гранди 20 ёшли норвегиялик футболчини 175 миллион еврога баҳоламоқда. Холандга асосий давогар Лондоннинг "Челси"си, аммо "Реал" ҳам футболчи атрофидаги вазиятни кузатмоқда.

Эрлинг Холанд ўтган мавсум "Боруссия" таркибида жами 41 та учрашув ўтказди. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 41 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди.

Холанднинг “Боруссия” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!