УЕФА Чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 2-турида “РБ Лейпциг” ўз майдонида “Брюгге”ни қабул қилди.

Германиядаги ўйин кутилмаганда 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Брюгге” сафида Ханс Ванакен (22') ва Матс Ритс (40') гол муаллифи бўлди. “РБ Лейпциг”нинг ягона жавоб голига Кристофер Нкунку (5') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)