"Реал" биринчи навбатда қайси футболчилар билан шартномани узайтириши маълум

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа келажаги учун муҳим ҳисобланган бир нечта футболчи билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Marca нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” бу борада ҳужумкор ярим ҳимоячи Винисиус Жуниор ва ҳимоячилар Ферлан Менди ҳамда Эдер Милитао билан келишувни узайтирмоқчи. Айнан мана шу футболчилар шартномани узайтириш лозим бўлганлар орасида биринчи навбатда ҳисобланади.

Карло Анчелотти бошқарувидаги “Реал” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 27 очко билан “Реал Сосьедад”дан (28) сўнг 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!