"Реал" Бундеслигадан зўр ҳимоячи топди

"Реал" "Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри ёзмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "қироллик клуби" ёзги трансфер вақтида Жеремини харид қилишга уриниб кўради. "Transfermarkt" портали 20 ёшли футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Фримпонг 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. Аввалроқ, Мадрид клуби ҳимоячиси Начо мавсум сўнггида жамоасини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!