«Реал» директори: Бундай катта тадбирда хато қилиш мумкин эмас

"Реал" директори Эмилио Бутрагеньо Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қайта қуръа ташланганидан норозилигини билдирди.

Биринчи қуръадан сўнг "қироллик клуби" "Бенфика" билан ўйнаши керак эди. Дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли қуръа бекор қилинди. Иккинчи қуръадан кейин ПСЖ 1/8 финалда "Реал"нинг рақибига айланди.

“Буни тушуниш жуда қийин. Биз қура ташлашни кутаётган миллионлаб мухлислар, қолаверса, бутун спорт оламини ҳисобга олишимиз керак. Бундай катта тадбирда хато қилиш мумкин эмас.

Биз ПСЖ билан учрашувни интиқлик билан кутмоқдамиз. Рақибларнинг кучи ва футболчиларининг савиясидан хабардормиз. Биз чорак финалга чиқишга умид қиламиз”, - деди Бутрагеньо.

"Реал" Мадрид ва ПСЖ 2022 йилнинг февралида тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×