“Реал” футболчилари бошқа жамоани чемпион қилади

Келаси мавсум А Серия чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган “Милан” ёзги трансферлар вақтида “Реал”нинг икки футболчисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, миланликлар биринчи навбатда ярим ҳимоячи Браим Диаснинг ижараси муддатидан узайтириб, шартномага бу футболчини 2022 йилда сотиб олиш ҳуқуқини қўшмоқчи.

Дис якунланган мавсумда “Милан” таркибида барча турнирларда 39 та учрашув ўтказиб, еттита гол урди ва тўртта голли пас узатди.

Иккинчи номзод Альваро Одриосола мавсумни “Реал”да ўтказган бўлса-да, етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмади. Зинедин Зидан бу ҳимоячини ижарадан ортга қайтарганига қарамай, атиги 16 марта майдонга туширди. Миланликлар бу футболчига ҳам имкон беришга тайёрлиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар