"Реал" футболчиси А Серияда "ушланиб қолиши" мумкин

Мавсумни "Фиорентина" сафида ижара асосида ўтказаётган "Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосола “бинафшаранглилар” таркибида дастлаб режалаштирилганидан узоқроқ муддат қолиши мумкин.

Repubblica нашрининг хабар беришича, А Серия клуби раҳбарияти Одриосоланинг кўрсатаётган ўйинидан жуда мамнун ва шу сабабли унинг ижара муддатини камида яна бир мавсумга узайтирмоқчи.

Қайд этилишича, улар ушбу имкониятни жорий мавсум охирида “қироллик клуби” билан муҳокама қилишади.

Испаниялик футболчи бу мавсум А Серияда жами 15 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!