"Реал" Мадрид клубининг ёш ярим ҳимоячиси Антонио Бланко фаолиятини "Эспаньол"да давом эттириши мумкин.

Defensa Central нашри тарқатган хабарга қараганда, Каталония клуби "Реал"га қарши ўйиндан олдин “қироллик клуби” раҳбарияти билан Антонио Бланкони жорий қишки трансферлар даврида ижарага олиш масаласини муҳокама қилмоқчи.

"Эспаньол" ва "Реал" Ла Лиганинг 8-турида ўзаро тўқнаш келади. Ушбу ўйин 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Бланко жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лигада бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар