"Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бейл узоқ муддатга сафдан чиқди. 

32 ёшли уельслик футболчи "Сельта"га қарши баҳс олдидан машғулотларда жароҳат олган. У бугун тиббий кўрикдан ўтказилди ва Гаретнинг ўнг сонида жиддий шикастланиш аниқланди. 

"Marca" нашрининг хабар беришича, Бейл "қироллик клуби"нинг олдиндаги 6 та учрашувини ўтказиб юборади. У октябрь ойининг ўртасида сафга қайтиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Уельс терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум Ла Лиганинг 3 ўйинида 1 та гол уришга муваффақ бўлди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар