"Реал" ҳужумни кучайтириш учун Лондондан футболчи топди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун вариант излашда давом этмоқда. Бу сафарги номзод "туманли альбион"дан.

"Фулхэм"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фабио Карвалью "қироллик клуби" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Мадридликлар уни жамоадан кетишга яқин турган Искога муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Хабар қилинишича, 19 ёшли футболчи инглиз клубидан шартномани узайтириш бўйича келиб тушган таклифларни рад этган ва фаолиятини Ла Лига гранди сафида давом эттирмоқчи. Португалияда туғилган ёш истеъдод соҳиби Англия U-21 терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Карвальюнинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади. У жорий мавсум Чемпионшипдаги 6 учрашувда 3 та гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!