Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Валенсия" - "Реал Мадрид" баҳси якунланди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда "қаймоқранглилар" 2-1 ҳисобида зафар қучди ва ажойиб камбэкни амалга оширди.

66-дақиқада Уго Дуро жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 86-дақиқада Винисиус гол уриб, "Реал" мухлисларини бироз ҳотиржам қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Бензема дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, "кўршапалаклар"ни бир очкодан ҳам маҳрум қилди. 

5 ўйинда 13 очко тўплаган "қироллик клуби" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида пешқадам ҳисобланади. Муваффақиятсизликдан сўнг "Валенсия" ҳисобидаги 10 очко ўзгармай қолди. Шундай бўлса-да, жамоа кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолди. 

Валенсия

  • Уго Дуро 66'

Примера Дивизион 5-тур

20/09/2021, 00:00

1
:
2
Тугади

Реал Мадрид

  • Винисиус Жуниор 86'
  • Карим Бензема 88'

Стадион: Estadio Mestalla 26689 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'

  • 90+4'

    Ўйин ўз якунига етди. "Реал" "Валенсия" майдонида қийин ғалабани қўлга киритди. 

  • 90+1'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Карим Бензема иккинчи голни урди. 

  • 86'

    Ўйинда ҳисоб тенглашди. Винисиус тепган тўп рекошет эвазига "Валенсия" дарвозасидан жой олди. 

  • 84'

    "Реал" ўйин якуни арафасида ҳужумларни тиндирмаяпти. 

  • 80'

    Уго Дуро ўрнига Андре Маркос ўйинни давом эттиради. Макси Гомес ҳам майдонни тарк этди. Урош Рачич унинг ўрнини эгаллади. 

  • 78'

    Вальверде захирага олинмоқда. Иско унинг ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Лука Йович, Эден Азар ўрнига майдонга тушди. 

  • 75'

    Бензема узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 73'

    "Реал Мадрид" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 70'

    "Реал" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 68'

    Бензема ажойиб вазиятни кўкка совурди. 

  • 65'

    ГООООООООООЛ! 66-дақиқада Хюго Дуро Васкеснинг хатосидан сўнг ўйинда ҳисобни очмоқда. 

  • 64'

    Винисиуснинг зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 62'

    Лукас Васкеснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

  • 57'

    Реал Мадрид бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 54'

    Макси Гомес дарвоза томон зарба берди, бироқ Куртуа сейв амалга оширди. 

  • 54'

    Эдер Милитаога нисбатан рақиб ўйин қоидасини бузди. 

  • 50'

    Гедешнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 49'

    Иккинчи бўлимни "Валенсия" анча яхши бошлади. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида. 

  • 45+6'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. 

  • 45+5'

    Макси Гомеснинг узоқ масофадан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди. 

  • 45+5'

    "Валенсия" бироз узоқ масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 45+3'

    Каземиро рақибга нисбатан қўпол тарза ўйин қоидасини бузди. 

  • 45+2'

    Винисиус қанотдан кириб бораётган эди. Ҳимоячилар уни тўхтатишди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    "Валенсия" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 44'

    Вальверденинг ўткир бурчак остидан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 43'

    Куртуадан ажойиб сейв. Паулистанинг бош билан йўллаган кучли зарбасини бельгиялик қайтариб юборди. 

  • 42'

    Валенсия жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 41'

    Каземиро рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 40'

    Куртуа "Валенсия" футболчисидан олдин тўпга улгурди ва бироз жароҳат олди. 

  • 39'

    Габриел Паулиста Винисиусга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка олди. 

  • 38'

    Карим Бензема омадини синаб кўрди. Аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 35'

    Димитри Фулькьедан жарима майдончаси ичига узатма. Ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 

  • 29'

    Макси Гомес рақиб дарвозасига яқин келди. Уни ҳимоячилар тўхтди. 

  • 27'

    Эдер Милитао кераксиз вазиятда фол ишлатди. Пабло Фуэртес ўйинни тўхтатди. 

  • 26'

    "Реал" таркибида ҳам ўзгариш. Карвахаль захирага олинди. Унинг ўрнини Лукас Васкес эгаллади. 

  • 25'

    Карим Бензема Азарга яхши пас берди, аммо Эден ҳимоячилар билан курашда тўпни йўқотди. 

  • 23'

    Тьерри Коррейя жароҳат олиб майдонни тарк этди. Тони Лато унинг ўрнига майдонга тушди. 

  • 22'

    Тьерри Коррейя жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим. 

  • 21'

    Лука Модричнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. 

  • 19'

    "Валенсия" олдинга ўтди. Мадрид ҳимоячилари тартибли ҳаракат қилди. 

  • 15'

    "Валенсия" сафида ўзгариш. Юнус Мусах ўрнига Солер майдонга тушди. 

  • 12'

    "Реал Мадрид" бурчак тўпи амалга оширди. Ҳимоячилар эса тўпни қайтариб юборди. 

  • 11'

    Тьерри Коррея тезлик билан жарима майдонига кириб бораётган эди. Аммо ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 7'

    Каземиронинг узоқ масофадан тепган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 5'

    Милитаога нисбатан "Валенсия" футболчиси ўйин қоидасини бузди. 

  • 4'

    "Валенсия" рақиб жарима майдони атрофида босим уюштирмоқда. 

  • 2'

    Реал олдинга ўтишга уриниб кўрди. Вальверденинг узатмасига аниқлик етишмади. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. Реал ўйинни бошлаб берди. 

  • 0'

    Бироздан сўнг Ла Лига 5-туридан ўрин олган Валенсия - Реал Мадрид баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)