“Реал”: Мбаппе ўрнига мана шу футболчини оламиз!

“Реал” раҳбариятининг ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе олишга ишончи комил эмас.

Биринчидан, бу юлдузга эгалик қилиш жуда катта харажатларни талаб қилади. Қолаверса, мавсум якунланиши билан эркин агентга айланадиган юлдуз молиявий жиҳатдан қудратли клублар ўртасида талаш бўлади.

Шу боис, “Қироллик клуби” Мбаппе ўрнига бошқа ҳужумчини олиш версияси бўйича ҳам иш бошлашга қарор қилди. Мадридликлар “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен Мбаппе ўрнини босиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Жорий мавсумда 23 ёшли нигериялик ҳужумчи барча турнирларда тўққизта гол уришга муваффақ бўлди. “Наполи” бу футболчини ушлаб қолиш мақсадида уни 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар