“Реал” Мбаппе ва Холанд ўрнига бошқа юлдузни олади

“Реал” ёзги трансферлар вақтида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ, замонавий футболнинг энг ёрқин юлдузлари даражасига етган бу ўйинчиларни олиш мадридликларга осон бўлмайди.

Шуни инобатга олган “Қироллик клуби” мутасаддилари Мбаппе ва Холанд ўрнини босадиган ўйинчи сифатида “Ювентус” вакили Федерико Кьезани нишонга олди.

Италиялик ҳужумчи маош борасида ҳам анча қулай вариант  ҳисобланади. Мбаппе ва Холанд йилига 50 миллион евро маош олишни мўлжалламоқда. Кьеза бу борада анча камтар.

Қолаверса, мадридликлар “Ювентус” вакили 70 миллион еврога трансфер қилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)