ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқин вақтлар ичида "Реал" билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” франциялик футболчининг трансферини УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳслари якунлангач эълон қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичида “Реал” айнан ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлари 16 феврал ва 10 март кунлари бўлиб ўтади.

Мбаппенинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. У бу шартномани узайтиришни хоҳламаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×