“Реал” мухлисларига ёқмайдиган хабар

“Реал”да яна етакчилик қобилиятини намойиш эта бошлаган Гарет Бэйл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширувларда унинг ўнг оёғи тизза ости пайлари шикастлангани аниқлайди. Мутахассислар бу каби жароҳатларда тикланиш муддатини белгилаш мушкуллигини таъкидламоқда. Шунга қарамай, бу икки ойга яқин вақт олиши мумкинлиги айтиляпти.

Ёзда “Тоттенхэм”дан ижарадан қайтган Гарет Бэйл янги мавсумда Ли Лигада учта учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!