“Реал” “Олтин тўп” соҳибига шартнома беради

Йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” совринини 2008 йилдан бери фақат икки футболчи – Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўзаро бўлишиб олаётмоқда. Фақатгина бир бор – 2018 йили хорватиялик Лука Модрич бу совринни сўнгги даврнинг икки юлдузидан тортиб олган холос.

“Реал” айнан мана шу футболчига янги шартнома берадиган бўлди. Одатда, “Қироллик клуби” 30 ёшдан ўтган футболчилар билан ҳамкорликни давом эттиришда жуда эҳтиёткор бўлади. 36 ёшли Лука Модрич бундан мустасно. Ўтган йили ҳам клуб хорватиялик ярим ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

Энди улар юқори спорт формасини ушлаб турган ўйинчи билан яна бир йиллик битим тузишни режалаштиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар