Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши меҳмондаги баҳсда 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мазкур ғалабадан сўнг, "қаймоқранглилар" сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 18 тага етказиб қўйди ва жамоа рекордини такрорлади. "Қироллик клуби"  ўз тарихда икки бор - 1996-97 ва 2016 йилларда бундай натижага эришган. 

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби"нинг навбатдаги сафар ўйини 3 октябрь санасида "Эспаньол"га қарши бўлиб ўтади.

Айни дамда "Реал" 5 ўйиндан сўнг 4 ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб олган.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)