"Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес "Сантьяго Бернабеу" стадиони қачон тўлиқ таъмирдан чиқарилиши ҳақида гапирди.

"Бу бутун Мадрид шаҳри учун учрашув жойи бўлади. Шаҳарнинг марказида жойлашган бизникидек катта стадион йўқ. Стадион пойтахтнинг энг марказий нуқтасида жойлашган", - дейди Перес.

Расмий маълумотларга кўра, янги “Сантьяго Бернабеу” реконструксияси 2023 йилга қадар якунланиши керак. Бу лойиҳанинг қиймати тахминан 600 миллион еврони ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)