Хабарингиз бор, техник носозликлар туфайли Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи қуръаси қайта ўтказилди.

Маълум бўлишича, Мадриднинг "Реал" клуби бунга қарши бўлган. Гап шундаки, мадридликлар раҳбарияти дастлабки қуръа натижаларининг бутунлай бекор бўлишини хато, деб ҳисоблайди.

Уларнинг фикрича, носозлик "Реал" ва "Бенфика" жамоалари ўзаро баҳс олиб бориши аниқ бўлганидан сўнг юзага келган. Шунинг учун, улар Португалия клубига қарши ўйин ўтказилиши лозим эди, демоқда.

Маълумот учун, энди "қироллик клуби" анча жиддий рақиб - ПСЖ тўсиғидан ўтишига тўғри келади.

"Реал" - ПСЖ: Томонлар неча марта тўқнаш келган? Ўзаро ўйинларда ким устун?

ЕЧЛ. ПСЖ ва "Реал"дан бири чорак финалга чиқмайди! (барча натижалар)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×