“Реал” “Рома” футболчисига харидор. У ким экан?

“Қироллик клуби” раҳбарияти “Рома” сардори ва етакчиси Лоренцо Пеллегринини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, италиялик ярим ҳимоячининг римликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

Яқинда Жозе Моуриньо клуб раҳбарияти тез кунларда Пеллегрини билан янги битим тузишини айтганди. Бироқ, мутасаддилари бу жараённи “Лацио” билан бўладиган Рим дербисидан кейинга қолдирди.

Пеллегрини А Серияда бешта учрашувда учта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. Бундан ташқари, Лоренцо УЕФА Конференциялар лигасида ҳам ўз ҳисобига учта тўп ёзиб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар