“Реал”: Шу футболчини олмасак бўлмайди!

Карло Анчелотти мадридликлар сафига “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни таклиф қиляпти.

Франциялик футболчи жорий мавсумда тўпурарлик қобилиятини намойиш қила бошлаганидан кейин унга бир неча грандлар даъвогарлик қила бошлади. “Қироллик клуби” сермаҳсул ўйинчини олиши учун “Бавария” ва “Манчестер Сити” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Ҳар мавсум ўзи кашф қилган истеъдодларни гранд клубларга пуллаётган “Лейпциг” Нкункуни ҳам сотиб юборишга қарши эмас.

“Лейпциг” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган истеъдодли ярим ҳимоячининг трансфер суммаси 43 миллион еврога баҳоланмоқда. Мутахассислар бу сумма мавсум охиригача ошиши мумкинлигини таъкидлаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!