“Реал”: Шу футболчини сотиб хато қилдик

“Қироллик клуби” ўтган ёз клуб тарбияланувчиси Серхио Регилонни 30 миллион евро эвазига “Тоттенхэм”га сотиб юборган эди.

Энди “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятидан бу ҳимоячини зудлик билан қайтариш лозимлигини талаб қилмоқда. Маълумки, Серхио Рамос ва Рафаэль Варан кетганидан кейин мадридликлар ҳимояда етарлича муаммога дуч келмоқда.

Манбаларнинг хабар беришича, Серхио Регилоннинг шартномасида “Қироллик клуби” 45 миллион евро эвазига уни ортга қайтариши ҳақида банд киритилган. Клуб хўжайинлари айнан мана шу банд орқали Регилонни яна Мадридга олиб келиши мумкин.   

Регилон “Тоттенхэм”га келиши билан асосий таркибга кирди ва жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. Жорий мавсумда испаниялик ҳимоячи лондонликларнинг бирорта учрашувини ўтказиб юборгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар