“Реал” универсал вундеркинд топди. У майдонда жой танламайди

“Лион”нинг 18 яшар ярим ҳимоячиси Райан Шерки ҳамюрти Эдуардо Камавинга ортидан “Реал” футболчисига айланиши кутилмоқда.

Франциялик истеъдлд эгаси плеймейкерлик қобилиятидан ташқари, ҳужумнинг ҳар қайси нуқтасида самарали ўйнай олиш салоҳиятига эга.

“Қироллик клуби” кўплаб ижобий хусусиятларга эга бўлган Шерки узоқ йиллар давомида клубга фойда келтиришига ишонмоқда. Қолаверса, бош мураббий Карло Анчелотти жамоани яшартириш бўйича ишини давом эттириши керак.

Райан Шеркининг “Лион” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Шу боис, мадридликлар мавсум якунланганидан кейин унинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Ҳозирча, ёш футболчи 27 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар